Автомобилнинг “техосмотр” талони сертификат билан алмаштирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонни сертификат билан алмаштиришни таклиф қилди. Тегишли қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибига киритилиши мўлжалланган ўзгартиришга кўра, техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига тегишли далолатнома тузилади.

Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасининг эгасига ДЙҲХХ органи ходими транспорт воситаси техник ҳолатининг транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича техник регламентларга мувофиқлиги тўғрисида сертификат беради.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг махсус ҳисобварағига йўналтирилган маблағлар сертификатларни жорий этишни молиялаштириш ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш учун сарфланади. Сертификат кейинги техник кўрикка қадар сақланади.

Сертификатлар сохталаштиришдан ҳимоя қилишнинг бир неча даражасига эга, бардошли ва эгилувчан материаллардан тайёрланади (А7 ўлчами), махсус ўқиш воситалари (дастурлар) ёрдамида тезда таниб олиш учун маълумот, махсус электрон ёрлиқ (NFC Смарт-чип)га эга бўлади, бу қурилмалар ўртасида контактсиз маълумот алмашинувини таъминлайди.

Сертификатларни ишлаб чиқариш учун таклиф этилаётган технология:

ходим томонидан беришда уни қўлда расмийлаштирилишини истисно қилади (маълумотни киритиш ва электрон сертификат ёрлиғини фаоллаштириш инновацион технологиялар ёрдамида махсус қурилма томонидан амалга оширилади);

транспорт воситаларини ҳаракатланиш жараёнида тўхтатмасдан, техник кўрикдан ўтганлигини аниқлашнинг соддалаштирилган бошқарув схемасини қўллашга имкон беради.

Йўлнинг қатнов қисмидан юқорида (устунлар, йўл ўтказгичлар, видеокузатув камераларини ўрнатиш учун мавжуд конструкциялар ва бошқалар) махсус ўқиш қурилмаси ўрнатилади.

Қурилмалар техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларини оқим ичида аниқлашни таъминлайди, шунингдек, сохта ва муддати ўтган сертификатларни аниқлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль техник текширув талон сертификат

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг