Автомобилларга махсус рухсатнома олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан жорий йилнинг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, тошкент ва нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобиллар фақатгина махсус рухсатнома (стикер)ларсиз бошқариш тақиқланиши ҳақида хабар берган эдик.

Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини маълум қилди. 

Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

•    фуқаролик паспорти;

•    автомототранспорт техник паспорти;

•    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

•    тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

•    лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

•    рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

•    ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Эслатиб ўтамиз, махсус рухсатнома Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилди. 

Даставвал махсус рухсатномани олиш марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган эди. 

Бугун соат 15.00 да махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали  топшириш мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

махсус рухсатнома

Баҳолаганлар

944

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made