Автомобилларга стикер бериш тўхтатилди

Жамият

image

Давлат хизматлари марказлари 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳозирги вақтда мутахассислар томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда. Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Давлат хизматлари марказларига 4 апрель 17:00 гача 165 619 та ариза келиб тушган. Улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилган, 81 241 таси рад этилган, 10 004 ариза олувчининг ўзлари томонидан қайтариб олинган.

Таъкидланишича, аризаларни қабул қилиш 2020 йил 6 апрель 18:00 дан бошланади.

“Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Агар сиз рад жавобни асоссиз деб ҳисобласангиз, тушунтириш олиш учун @davxizmataloqa_bot, info@davxizmat.uz, 1148 ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

махсус рухсатнома

Баҳолаганлар

582

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг