“Автомобиль тарихи” давлат хизмати жорий этилди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 мартидаги 106-сон қарори билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

2022 йил 1 майдан бошлаб:

•    “Автомобиль тарихи” маълумотларини давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;
•    Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жараёнида транспорт воситасининг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотларни техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан  мажбурий тартибда ахборот тизимига киритиш йўлга қўйилади.

“Автомобиль тарихи” қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

•    автотранспорт воситаси ҳақида умумий маълумотлар;
•    босиб ўтган масофаси;
•    шартномалар тузилганлиги (ишончнома, ижара, ҳадя шартномаси);
•    йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
•    содир этилган қоидабузарликлар;
•    гаровда эканлиги ҳақида (мавжуд бўлса);
•    тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
•    божхона расмийлаштируви ҳақида;
•    лицензия мақоми (йўловчи ташиш бўйича).

Давлат хизматидан фойдаланиш учун онлайн-сўровнома (ДХМ, ЯИДХП, илова орқали) тўлдирилади. Хизмат кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади. Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (автотранспорт воситаси мулкдори томонидан ўз “Автомобиль тарихи”ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно). У ахборот хусусиятига эга бўлиб, расмий ҳужжат ҳисобланмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Автомобиль тарихи

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар