Автомактабда ўқимай “права” олиш имкони яратилиши мумкин
Жамият
−
19 Февраль 2020
18969Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этиляпти. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида шу мазмундаги петиция эълон қилинди
Мурожаатда автомобиль бошқаришга рухсат берувчи гувоҳнома олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилган.
“Автомактабларда ўқитишдан мақсад нима? Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишми, буни мустақил ўқиб-ўрганиш ҳам мумкин. Ёки автомобиль бошқаришни ўрганишми? Буни бирор қариндош ёки таниш ёнида юриб ҳам ўрганиш мумкин. Ҳозирда мактаблар ўқитиш хизмати учун 2-3 миллион сўрайди. Мақсад пул тўлашми, бу пулни ўз қариндошимизга берсак ҳам бўлади. Барибир ЙҲХБда имтиҳон топширмагунимизча “права” бермайди”, дейилади петицияда.
Таъкидланишича, ИИБ ЙХХБда имтихон топшириш учун тўловларни амалга оширган фуқаролардан аввал назарий, назарий имтихондан ўтганлардан амалий имтиҳон олиниб, имтиҳон топширганларга тоифали ҳайдовчилик гувохномаси топширилиши етарли бўлади.
“Мен автомактабларни қатъий беркитиш тарафдори эмасман, балки автомактабларда ўқишни ихтиёрий қилиб, автомактабларда ўқимаганлар ҳам, ўз малакаларига ишонишса, ЙҲХБ хузурида имтихон топширишларига рухсат берилишини таклиф қиламан. Бу таклифимни тегишли ваколатли органлар тасдиқлашлари жамиятимиз равнақига ҳисса қўшади. Чунки жамиятни тараққий эттирувчи куч – бу автотранспорт соҳасидир. Чунки ишлаб чиқариш ва савдо тизими яхши бўлиши учун, аввало, транспорт тизими яхши ривожланган бўлиши талаб қилинади”, дейди мурожаат муаллифи.
Петицияда юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинган.
Мурожаат 394 та овоз йиғганига қарамай, изоҳларда бу таклиф хатолиги ва юзага келаётган кўпгина йўл-транспорт ҳодисалари билимсизликдан келиб чиқаётгани айтилган. Шунингдек, мурожаат муаллифининг фикрлари кескин қораланган.
LiveБарчаси