Автобус ағдарилиши натижасида 7 киши ҳалок бўлди
Олам
−
03 Декабрь 2019
5316Бугун, 3 декабрь куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида автобус ағдарилиб кетди. Натижада ҳозиргача 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили маълум қилди.
Автобус соат 5:25 да “Қизилўрда-Кукмол” йўлида ернинг музлагани натижасида ағдарилган. Автобусда 35 киши бўлган. Етти киши қурбон бўлган, жумладан бир киши шифохонага олиб кетилаётганда жон берган. 28 нафар одам жароҳатланган.
Қўмита вакилининг сўзларигаа кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг фуқаролиги ҳамда шахси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Қутқарувчилар ўз ишини якунлаганидан кейин қўшимча маълумотларни аниқлашга киришилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Россиянинг Байкалорти ўлкасида 44 нафар йўловчиси бўлган автобус кўприкдан дарёга қулаганди. Натижада 19 киши ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь