Австрияда мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган электропоезд дарёга қулади 

Олам

image

Австриянинг Альп тоғларида мактаб ўқувчилари кетаётган электропоезд рельсдан чиқиб, дарёга қулаб тушди. Оқибатда 17 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда “The Washington Post” нашри. 

Таъкидланишича, воқеа мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Мур дарёси водийсида содир бўлган. Маҳаллий қутқарув хизмати бошлиғига кўра, электропоездда 54 бола бўлган, улардан 17 нафари енгил тан жароҳати олган. 

Қайд этилишича, болалар дарҳол сувдан, қолган болалар эса электропоезддан чиқарилган. Айни пайтда электропоезднинг рельсдан чиқиб кетишининг сабаби айтилмаган. Хабарларга кўра, бўрон ва момақалдироқ туфайли рельслар ишдан чиққан бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Покистоннинг Синд провинциясидаги Готки шаҳри яқинидаги темир йўл станциялари ўртасида иккита йўловчи поезди тўқнашганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Австрия электропоезд

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг