Австралияда самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Олам
−
11 Март 2020
4577Австралия шимоли-шарқида жойлашган Квинсленд штатида енгил моторли самолёт қулади. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Nine News” телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, самолётнинг моторларида носозлик келиб чиққан ва у қулаган. Бортда бўлган йўловчилар, жумладан, учувчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. Қутқарувчилар самолётнинг қолдиқларини Кейп-Йорк яриморолидан топган.
Бошқа вариантларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити ҳам фалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Айни дамда Квинсленд штатида кучли шамол ва ёмғир кузатилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь