Австралияда самолёт қулади. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 14 январь куни Австралияда самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.

Манбага кўра, учувчи аввалроқ Буна аэродромига қўнмоқчи бўлган, бироқ самолёт гольф майдончаси яқинида қулаган.

Фавқулодда ҳолат Австралиянинг Квинсленд штатида юз берган. Инспектор вазифасини бажарувчи Кэрри Олсеннинг айтишича, 69 ва 82 ёшли эркакларнинг жасади топилган.

“Афсуски, самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Фавқулодда хизматлар ҳамон воқеа жойида. Полиция қурбонларнинг оилалари билан алоқада”, дейди Олсен.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 12 декабрь куни Австралия шарқида енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия самолёт Қурбонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг