Австралияда 22 ёшли чавандоз от пойгаси вақтида йиқилиб, вафот этди
Спорт
−
12:52 586 1 дақиқа
Австралиядаги пойга вақтида 22 ёшли чавандоз Иззи Нил отдан йиқилиб, вафот этди. Бу ҳақда марҳуманинг оиласи баёнотига таяниб, “Racing NSW” нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 8 ноябрь куни Уоррен шаҳрида бўлиб ўтган Cotton Cup мусобақаси вақтида содир бўлган. Нил 1600 метрлик пойгада иштирок этаётганида, маррага 400 метр қолганида отидан йиқилиб, бошидан жароҳат олган.
Унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва кейин вертолётда Даббо шаҳридаги шифохонага олиб кетилган. Бироқ у шифохонада вафот этган.
Нилнинг Марну исмли оти олдинги оёғидан жароҳат олгани сабабли эвтаназия қилинган. Оила баёнотида Нил ўз аъзоларини донорликка бериш орқали бошқа инсонларга яшаш имкониятини тақдим этиши айтилган.
“Бу оғир йўқотишни бошдан кечираётган оиламизга бироз тасалли беради”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Нил чавандозлик фаолиятини ҳаваскор сифатида бошлаган ва профессионал чавандоз сифатидаги илк ғалабасини 2024 йил февраль ойида қўлга киритган. Унинг илк йирик муваффақияти 2025 йил июль ойида Росаҳилл пойга майдонида ғолиб бўлганида қайд этилган. У профессионал фаолияти давомида жами 88 та ғалабага эришган.
Live
Барчаси10:01