Австралия делегацияси Олимпиада очилишида ҳожатхоналар кам бўлишидан хавотирланмоқда

Спорт

image

Франциянинг Париж шаҳрида 26 июль куни бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида спортчиларни ташиш учун фойдаланиладиган қайиқларда ҳожатхонанинг йўқлиги эҳтимоли миллий терма жамоаларни ташвишга солмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Парижда тарихда биринчи марта Олимпиаданинг очилиш маросими стадионда ўтказилмайди. Махсус қайиқлар Сена дарёси бўйлаб Аустерлиц кўпригидан, кейин Нотр-Дам собори ёнидан сузиб ўтади ва Эйфель минораси ёнида тўхтайди.

“Энг йирик делегациялардан бири бўлганимиз сабабли, биз ҳожатхонага эга қайиққа эга бўламизми ёки йўқ, бу ҳали тасдиқланмади. Бортга чиқиш ва жўнаш жойларида ҳожатхоналар бўлади. Сузиш вақти 40 дан 45 минутгача бўлади”, дейди Австралия Олимпия делегацияси раҳбари.

Маълумот учун, Олимпиада ўйинлари 11 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси спортчилари 75 та лицензия бўйича баҳсларга киришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Австралия Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made