Австралия, АҚШ ва Буюк Британия гипертовушли қурол яратишга келишиб олди
Олам
−
06 Апрель 2022
4461Австралия, АҚШ ва Буюк Британия AUKUS мудофаа ҳамкорлиги доирасида гипертовушли қуролларни яратиш бўйича қўшма ишларни бошлайди. Бу ҳақда Британия ҳукумати веб-сайтида чоп этилган мамлакатлар раҳбарларининг уч томонлама баёнотида айтилган.
Баёнотда, шунингдек, томонлар гипертовушли қуроллар ва радиоэлектрон урушларга қарши воситаларни ишлаб чиқиш устида иш олиб бориши айтилади. Бундан ташқари, Вашингтон, Лондон ва Канберра мудофаа инновациялари соҳасида ахборот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кенгайтиради.
“Ушбу чора-тадбирлар кибер, сунъий интеллект, квант технологиялари ва сув ости транспорт воситалари соҳасидаги илғор имкониятлар бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизга қўшимча сифатида режалаштирилган”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, мамлакатлар келажакда бу ишга иттифоқчи ва ҳамкорларини жалб этишга ваъда берган. AUKUS аъзолари “эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси”га содиқликларини яна бир бор тасдиқлаган.
Маълумот ўрнида, AUKUS 2021 йил сентябрь ойида ташкил этилган. Австралия альянс доирасида ўзининг ядровий сув ости флотини қуришни режалаштирган.
LiveБарчаси