Кимгадир қарши дўст бўлиш ёмон – Путин AUKUS блоки тузилганига муносабат билдирди
Олам
−
14 Октябрь 2021
7689Россия Президенти Владимир Путин Американинг CNBC телеканалига интервью берганини хабар қилгандик.
Путин суҳбат давомида AUKUS (Австралия-Буюк Британия-АҚШ уч томонлама ҳамкорлиги) ташаббуси ва барқарорликка таҳдид масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
“Баъзи блокларнинг ташкил этилиши, шубҳасиз, минтақавий барқарорликка путур етказади, менимча, бир-бири билан дўст бўлиш яхши, лекин “кимгадир қарши дўст бўлиш” ёмон. Бу биз ҳаммамиз гапирадиган ва биз қайғурадиган барқарорликка путур етказади”, деган Путин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден, Австралия Бош вазири Скотт Моррисон ва Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон хавфсизлик соҳасида янги уч томонлама ҳамкорлик – AUKUS йўлга қўйилганини маълум қилганди. Келишувга кўра, Австралия Франция билан тузилган кемасозликка оид келишувдан чиқиб, АҚШ билан ядровий сув ости кемаларини қуради.
Франция Австралиянинг келишувдан чиқишини "ортдан пичоқ уриш" деб баҳолади. Расмий Париж Канберра ва Вашингтондаги элчиларини чақириб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь