“Аватар 3” қачон премьера қилиниши айтилди 

Маданият-санъат

image

“Аватар 3” илмий-фантастик фильми 2024 йилнинг 20 декабрида кинотеатрларда намойиш этилади. Бу ҳақда “Kinoafisha” хабар берди.

Қайд этилишича, кинонинг премьераси 2024 йил 19 декабрда бўлиб ўтади. 20 декабрда эса катта экранларда намойиш этилади.

Фильм режиссёри Жеймс Кэмероннинг айтишича, “Аватар” илмий-фантастик фильмининг учинчи қисми батамом ўзгаради. Фильм томошабинларга олов элементларига асосланган маданият ва иккита қабила ҳаёт тарзини намойиш этади.

“Ушбу картина учун олов катта рамзий маънога эга. Биз учинчи қисмда ушбу элементга асосланган маданиятни кўрамиз”, дейди режиссёр.

Маълумотларга кўра, “Аватар 3” фильмнинг иккинчи қисми – “Аватар 2: сув йўли” билан параллель равишда суратга олинган. “Аватар 3” картинасининг хронометражи 9 соатдан ошади. Шу сабабли кинонинг якуний версияси учга қисқартирилиш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аватар 2: Сув йўли” илмий-фантастик фильми дунё кассаларида 1,9 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтиришга муваффақ бўлган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made