Аттракционлардаги камчиликлар учун 32 нафар мансабдор жазоланди
Жамият
−
07 Ноябрь 2022
61842022 йилда Ўзбекистон бўйлаб истироҳат боғларидаги аттракционларнинг сифат даражаси бўйича мутахассислар томонидан 43 та текширув ўтказилган. Мазкур текширувлар асосида жами 354 та қонун бузилиш ҳолати қайд этилиб, камчиликларга йўл қўйган 32 нафар мансабдор шахслар маъмурий жазога тортилди.
Бу ҳақида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси аҳборот ҳизмати раҳбари Малика Миржамолова АОКА да ўтказилган брифингда ҳисобот бериб ўтди.
Унинг айтишича, жорий йилнинг ўзида носозликлар сабаб 59 та аттракцион вақтинча иш фаолиятини тўхтатган.
Шунингдек, бундай камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида эндиликда истироҳат боғларида аттрақциолардан фойдаланиш учун ҳар мавсум олдидан руҳсатнома олиш шарт этиб белгиланди.
“Истироҳат боғларида аттракционлардан фойдаланиш бўйича ташкил этилган махсус ўқув курсларида 670 нафар ҳодим малакасини ошириш учун ўқитилди”, деди Малика Миржамолова.
Бундан ташқари, аттракционларга оид соҳа фаолияти қонунчилик тизимини такомиллаштириш юзасидан аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник ҳизмат кўрсатиш бўйича қоидалар ишлаб чиқилди ва бу Адлия вазирлиги томонидан норматив ҳужжат сифатида қабул қилинди.
Қонунга қўра, аттракционларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш бўйича руҳсатнома олиш паспорти киритилди.
Чарос Холмуродова
LiveБарчаси