Аттракциондан йиқилиб жароҳат олган актёрга 100 млн сўмга яқин моддий зарар ундириб берилди

Жамият

image

2017 йил 16 сентябрь куни тахминан соат 20:50 ларда Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истроҳат боғида актёр Баҳром Яқубов “Панда” номли аттракциондан йиқилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У йиқилиш асносида созлама ускуналарининг таркибий қисми бўлмаган нарвонга бориб урилган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида Баҳром Яқубовнинг қўли ва оёғи синган, ўнг юзи фақатгина пластик жарроҳлик ёрдамида тикланиши мумкинлиги айтилган эди. Шунингдек, бурни ва жағига етган шикаст кўз косаси синиши ҳамда бир кўзидан айрилиши билан якун топган.

ЎзА нашрининг хабарига кўра, Фуқаролиқ ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2018 йилдаги ижро варақасига биноан ундирувчи Б.Якубов фойдасига Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғидан 28 млн. 495 минг сўм моддий зарар, шу суднинг 15.01.2019 йилдаги ижро варақасига кўра, 70 млн. 000 минг сўм миқдоридаги маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди. 

Мазкур ижро варақалар Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати, шунингдек, солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан бир ундирувчи фойдасига ундирув бўйича қўзғатилган ижро ишлари битта ижро иши юритувига бирлаштирилиб, Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Мухторов томонидан муваффақиятли амалга оширилди. 

Натижада истироҳат боғида соғлиғига зиён етиши натижасида моддий-маънавий зарар кўрган Б.Якубовга давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари натижасида 98 495 879 сўм миқдорида зарар ундириб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

аттракцион Баҳром Яқубов

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг