“Атлетико” ўз рекордини янгилади

Спорт

image

Испания кубогининг 1/8 финалида “Эльче”га қарши ўйинда ғалаба қозонган (4:0) “Атлетико Мадрид” кетма-кет ғалабалар сони бўйича ўз рекордини янгилади. Бу ҳақда “Opta Sport” хабар берди.

Диего Симеоне шогирдлари барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, Испания чемпионатида кетма-кет 8 та, шунингдек, Испания кубогида 4 та ва Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичида 3 та ғалаба қозонди. Бу даврда “матрасчилар” 39 та гол уриб, 8 та гол ўтказиб юборди.

“Атлетико”нинг 13 ўйиндан иборат энг узун ғалабали серияси 2012 йилнинг августидан октябрига қадар содир бўлган, ўшанда ҳам жамоани аргентиналик мураббий Диего Симеоне бошқарган.

“Атлетико” айни дамда Ла Лиганинг 19-туридан сўнг 44 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Мадридликлар навбатдаги ўйинини Испания чемпионатининг 20-турида 18 январь куни “Леганес”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Диего Симеоне Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг