AstraZeneca ва Johnson & Johnson вакциналари тромбоз ҳосил қилишининг сабаби аниқланди
Олам
−
28 Май 2021
6137Бир гуруҳ немис олимлари AstraZeneca ва Johnson & Johnson компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналар билан эмлангандан сўнг, баъзи ҳолларда тромбоз пайдо бўлишининг сабабини аниқлашга муваффақ бўлди. Уларнинг тадқиқотлари натижалари “Research Square” порталида эълон қилинган, аммо халқаро илмий ҳамжамият томонидан ҳали муҳокама қилинмаган.
Бундан ташқари, улар тромбоз пайдо бўлиши эҳтимолини йўқ қилиш учун нима қилиш кераклигини ҳам аниқлаган.
Гёте университети ва Ульм университети олимларининг таъкидлашича, муаммонинг калити одам танасига Sars-Cov-2 вирусининг S-оқсилини етказиб бериш учун ишлатиладиган аденовирус векторларида.
Илмий гуруҳ раҳбари, профессор Рольф Маршалекнинг сўзларига кўра, S-оқсиллари коронавирус одатда оқсилларни ҳосил қиладиган ҳужайра суюқлигига эмас, балки ҳужайра ядросига юборилади. Натижада, S-оқсилнинг қисмлари бўлиниб, иммунизация жараёни содир бўлган ҳужайра мембранасига боғлана олмайдиган мутациялар ҳосил қилади. Сўнг мутант оқсиллар ҳужайралар томонидан организмга ажралиб чиқади, бу эса тромб ҳосил бўлишига олиб келади.
Pfizer ва Moderna вакциналари эса S-оқсил генетик материалини ҳужайра ядросига эмас, балки ҳужайра суюқлигига етказади. Шу сабабли ушбу вакциналардан кейин тромблар ҳосил бўлмайди.
Олимлар ўз тадқиқотларида S-оқсилнинг кетма-кетлигини ўзгартиришни таклиф қилган.
Таъкидланишича, Johnson & Johnson вакцинасини мослаштириш бўйича маслаҳат олиш учун Рольф Маршалек лабораториясига мурожаат қилган.
Маълумот ўрнида, Европада AstraZeneca вакцинаси билан эмланган 16 миллион кишидан камида 142 нафарида тромблар ҳосил бўлган. Буюк Британияда ушбу вакцина билан эмланган 33 миллион кишидан 309 кишида тромблар ҳосил бўлган ва улардан 56 нафари вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда AstraZeneca, “Спутник V” ва ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь