Асосий фоиз ставкасининг оширилиши олинган кредитларга таъсир қиладими?

Жамият

image
Йил бошидан бери доллар 6,8 фоиз қимматлашди. МБ сўмни “қутқариш” учун нима қилаётганини айтди north_east

Йил бошидан бери доллар 6,8 фоиз қимматлашди. МБ сўмни “қутқариш” учун нима қилаётганини айтди

Хабарингиз бор, кеча, 17 март куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоизлик банддан 17 фоизга кўтарди. 

Бу қарор ўз навбатида олинган кредитларга, хусусан таълим кредитларига таъсири бўладими, деган саволни юзага келтирди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов шу масалага ойдинлик киритди.

Нурмуродовга кўра, Марказий банкнинг асосий ставкаси (олдинги қайта молиялаш ставкаси) ўзгартирилган тақдирда унинг жорий кредитларга таъсири шартномада белгиланган шартлар асосида бўлади. Хусусан, тижорат банклари ва мижозлар ўртасида ўзгармас фоиз ставкаларида тузилган шартномаларга Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришлари таъсир қилмайди.

“Банклар ва мижозлар ўртасида тузилган ўзгарувчан фоиз ставкали, хусусан, Марказий банк асосий ставкасига боғланган ҳолда тузилган фоиз ставкалари шартномаларга таъсири эса ушбу шартномада келишилган шартлар ёки кредит ажратиш бўйича тегишли Низом талабларига мувофиқ бўлади” дейди МБ раиси.

Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитини ажратиш тартиби эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18-августдаги 527-сонли “Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитилари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори орқали тартибга солинади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг 22-бандига мувофиқ, таълим кредити тижорат банклари томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади. Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг