Асирга тушган 106 нафар украиналик аскар уйига қайтди
Олам
−
25 Май 2023
6327Бугун, 25 май куни Россия ва Украина орасида яна бир маҳбус алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг ёзишича, 106 нафар украиналик ҳарбий уйига қайтган. Улар орасида 8 нафар офицер, 98 нафар аскар ва сержантлар бор. Уларнинг ҳаммаси Бахмут йўналишида жанг қилган.
“Улар Бахмут учун курашиб, душманнинг Шарқий ҳудудларимиз қаърига боришига имкон бермаган. Уларнинг ҳар бири давлатимиз қаҳрамони. Бизнинг ҳақиқий уйимиз – биз ҳақимизда ўйланадиган жой. Биз биргаликда қураётган Украина эса инсон, фуқаро энг олий қадрият бўлган жой. Одамлар ҳақида қайғурадиган мамлакат. Жамиятимиз шундай тоифаларда фикр юритади”, дейди у.
Бундан ташқари, Андрей Ермак барча украиналиклар ватанларига қайтарилишини, шунинг учун бу борадаги ишлар давом этаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтган, унда 45 киши Украинага қайтганди.
LiveБарчаси