Ашраф Ғани “Толибон” асирларини афв қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Олам

image
Навоий ётган заминдаги 40 йиллик уруш. Дунё нега Каримовнинг огоҳлантиришини жиддий қабул қилмаганди? (3-қисм) north_east

Навоий ётган заминдаги 40 йиллик уруш. Дунё нега Каримовнинг огоҳлантиришини жиддий қабул қилмаганди? (3-қисм)

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” асирларини озод қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда “ToloNews” хабар берди.

“Президент Афшраф Ғани ҳукумат ва “Толибон” ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳибсдаги толибларни афв этиш ва озод қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади”, дейилади хабарда.

Президент саройи матбуот хизмати вакили Седиқ Седиққининг  маълум қилишича, баафсил маълумотлар эртага очиқланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ ва “Толибон” ўртасида тузилган битимга кўра, Афғонистон ҳукумати “Толибон”нинг 5 минг асирини озод қилиши керак эди. Ўз навбатида “Толибон” минг нафар асирни афв қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг