Aшраф Ғани афғон халқидан кечирим сўради

Олам

image

Хабарингиз бор, “Толибон” ҳаракати Aфғонистонни эгаллаб олганидан сўнг, Aшраф Ғани Президентликдан итеъфо берди ва мамлакатдан қочди. У Бирлашган Aраб Aмирликларидан бошпана топди. Шундан сўнг, жамоатчилик орасида унинг Қобулни 169 миллион доллар пул билан тарк этгани ҳақида хабарлар тарқади. 

Кеча, 8 сентябрь куни Aшраф Ғани ўзининг Twitter саҳифасида Қобулни тарк этиш ҳаётидаги энг қийин қарор бўлгани ҳақида ёзиб қолдирди. У ўз халқини ташлаб кетишга мажбур бўлгани, мамлакатни тарк этиши – Қобул ва 6 миллион аҳолининг ҳаётини сақлашнинг ягона йўли бўлганини айтиб, афғон халқидан кечирим сўради. 

“Қобулдан кетиш – ҳаётимдаги энг қийин қарор эди, лекин 6 миллион аҳолининг ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли шу деб ўйладим. Мен ҳаётимнинг 20 йилини афғон халқи билан бирга демократик, фаровон ва суверен давлат қуришга бағишладим. Ҳозир кетишимдан олдинги воқеаларга узоқ тўхталмоқчи эмасман. Шунчаки, кетаётганимда халқнинг миллионлаб пулларини олиб кетганим ҳақидаги асоссиз даъволарга ойдинлик киритмоқчиман. Бу айбловлар мутлақо ёлғон”, дея твит қолдирган 72 ёшли Aшраф Ғани.

Бундан ташқари, Ашраф Ғани ўз чиқишида айни вақтда Бирлашган Араб Амирликларида эканини тасдиқлаган. Қайд этиш керакки, Ғани Афғонистонни тарк этган илк кунларда унинг қаердалиги сўроқ остида қолди. Бу давр мобайнида ОАВда турли норасмий хабарлар тарқалди. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Мамлакат Президенти Ашраф Ғани ўша куни истеъфога чиққанини эълон қилди. У ўзининг ушбу қарорини мамлакат бўйлаб қон тўкилишининг олдини олиш, дея изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг