Nissan ўз эмблемасини ўзгартирди
Технология
−
20 Март 2020 11582 1 дақиқа
Япониянинг Nissan автомобиль компанияси ўз логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда “Motor” портали хабар бермоқда.
Эмблема аввалгисининг шаклини сақлаб қолди, аммо айрим жойларида ўзгаришлар киритилди. Дизайнерлар марказдаги горизонтал чизиқни олиб ташлади. Шунда логотип доирасининг икки чети очиқ қолди.

Ҳозирча ушбу янги эмблема илк бор қайси моделни безаши ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот ўрнида, Nissan Motor Co., Ltd жаҳондаги энг йирик автоконцерн ҳисобланади. Унга 1933 йилнинг 26 декабрь куни асос солинган. Штаб квартираси Япониянинг Иокагама провинциясида жойлашган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь