“Асакабанк”нинг $500 мингни ухлатган икки ходими қидирувга берилди

Жамият

image

“Асакабанк” АЖнинг банк ва давлат манфаатларига ярим миллион доллардан ортиқ зарар келтирган икки нафар ходими қидирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, “Асакабанк” АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиев Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида “Grand Buxara Agro” МЧЖ раҳбари Баҳронов, “Kafil sug’urta” МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмонов билан ўзаро жиноий тил бириктиради.

Натижада хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилади. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда.

Аввалроқ “Халқ банки”нинг Андижон вилояти филиали Амалиёт бўлимининг 13 нафар  ходими 4,6 миллиард сўмни ўзлаштиргани аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг