Андижонда “Халқ банки”нинг бир гуруҳ ходимлари 4,6 млрдни ўмаргани аниқланди
3-саҳифа
−
11 Февраль 2022
7322“Халқ банки”нинг Андижон вилояти филиали Амалиёт бўлимининг 13 нафар ходими 4,6 миллиард сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан вилоят АТ “Халқ банки” Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.
Тергов давомида банкнинг 13 нафар ходими 4,6 миллиард сўмни ўзлаштиргани аниқланган.
Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан айб эълон қилинган. Уларнинг 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланган.
Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь