Асака тумани ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
19 Октябрь 2023
12836Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тегишли қарорига асосан Асака тумани ҳокими Бекзод Умматов вазифасидан озод этилган.
Умматовнинг ўрнига унинг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланган.
Бекзод Умматов 2022 йил октябрь ойидан ҳозирга қадар Асака тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Туманнинг янги ҳокими Насибилло Мўминов эса меҳнат фаолиятини 2001 йилда Андижон қурилиш техникумининг махсус фан ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.
2003-2015 йилларда Андижон уй-жой ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, амалиёт ишлари бўйича, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
2015-2017 йиллар давомида Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг директори, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, 2018-2019 йиллар давомида эса Андижон вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
У мазкур тайинловга қадар Асака тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида ишлаётган эди.