“Арсенал” тиз чўкди
Спорт
−
11 Июнь 2020
11804Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микел Артета полиция томонидан афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилгач, марҳумни хотирлаш учун тиз чўкди. Унга футболчилар ҳам эргашди. Бу ҳақда “тўпчилар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Футболчилар “Эмирейтс” стадиони майдонига ирқчиликка қарши курашни акс эттирувчи турли хил жумлалар билан кириб келишди.
Клубнинг ўзи қора танлиларнинг ҳаёти муҳимлигини кўрсатувчи хэштег билан фотосурат жойлаштирди.
Аввалроқ, АҚШнинг Шимолий Каролина штатида маҳаллий черков вакиллари вафот этган Жорж Флойдни хотирлаш учун намойиш уюштиришган вақтда оқ танлилар томонидан қора танли одамларнинг оёғини ювиб қўйишгани ҳақида хабар берган эдик.