“Арсенал” Саканинг ўрнига янги бир номзодни нишонга олди
Спорт
−
09 Январь
871Лондоннинг “Арсенал” клуби “Брентфорд” вингери Брайан Мбеумони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Плеттенбергнинг сўзларига кўра, “канонирлар” жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Букайо Саканинг ўрнини “Брентфорд” футболчиси Брайан Мбеумо билан тўлдиришни ният қилган. Агар трансфер қишда амалга ошмаса, клуб ёзда яна бир бор уриниб кўради.
Маълумот ўрнида, камерунлик футболчи “Брентфорд” сафига 2019 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. 25 ёшли футболчи жамоа таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 ассист қайд этди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь