“Арсенал” МЮ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
Спорт
−
26 Март 2019
3959“Манчестер Юнайтед” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андер Эррерага Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли футболчи маош масаласида келиша олмаганлиги учун МЮ билан шартномани узайтирмайди. “Конанирлар” футболчининг молиявий талабини бажаришга тайёр. Улар испаниялик футболчига ҳафтасига 150 минг фунт маош тўламоқчи.
Ҳозирги пайтда Эррера манчестерликлар сафида ҳаракат қилаётгани учун 80 минг фунт олмоқда. Футболчининг ўзи жамоадан кетмоқчи эмас. Фақат маошини икки баробар кўтарилишини истамоқда. “Манчестер Юнайтед” Андер учун бундай маош беришга тайёр эмас. Шу боисдан футболчи мавсум якунида эркин агентга айланади.
Олдинроқ, футболчининг хизматларига ПСЖ қизиқиш билдираётгани ва айни дамда футболчининг ўзи билан музокара олиб бораётгани айтилган эди.