“Арсенал” Миланда “Интер”ни мағлуб этди
Спорт
−
21 Январь 597 1 дақиқа
Кеча, 20 январь куни Миланда UEFA Чемпионлар лигасининг еттинчи тури доирасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Миланинг “Интер” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг ўнинчи дақиқасидаёқ Габриэль Жезус ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 18-дақиқада Петар Сучич тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. 31-дақиқага келиб эса Жезус яна бир бор лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди 2:1.
Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида Букайо Саканинг узатмасидан сўнг Виктор Гёкереш жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин якунига қадар ушбу натижа сақланиб қолди.
Шунингдек, мазкур тур доирасида “Манчестер Сити” Норвегиянинг “Будё/Глимт” клуби майдонига сафар қилди. Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган ушбу баҳсда инглизлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Шу тариқа, “Арсенал” Чемпионлар лигасидаги очколари сонини 21 тага етказиб, турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. “Интер” эса 12 очко билан тўққизинчи ўринда жойлашган.
Навбатдаги турда лондонликлар ўз майдонида Қозоғистоннинг “Қайрат” клубини қабул қилади. “Интер” эса сафарда Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига қарши майдонга тушади.
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь