“Арсенал” Бельгия сафарида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди
Спорт
−
11 Декабрь 2025 1817 1 дақиқа
Кеча, 10 декабрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси 6-тур доирасида жадвал пешқадами “Арсенал” Бельгияга сафар қилди. Учрашувда Микель Артета шогирдлари мезбон “Брюгге”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин деярли тўлиқ “Арсенал” назоратида кечди. 25-дақиқада Субимендининг аниқ узатмасидан сўнг Нони Мадуэке ҳисобни очди ва лондонликлар биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида якунлади.
Иккинчи бўлим ҳам меҳмонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. 47-дақиқада Нони Мадуэке дублни расмийлаштириб, ҳисобни 2:0 га кўринишига етказди. 56-дақиқада эса Габриэл Мартинелли тўпни дарвозага йўллаб, натижани йирик кўринишга олиб келди. Якунда “Арсенал” 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа, “Арсенал” Чемпионлар Лигаси 6-туридан сўнг 100 фоизлик натижа билан жадвалда 1-ўринни эгаллаб турибди. “Брюгге” эса 4 очко билан 30-поғонани банд этган.
Навбатдаги турда лондонликлар Миланда “Интер”га қарши майдонга тушади, “Брюгге” эса Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси майдонига сафар қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь