“Арсенал” 22 йиллик танаффусдан сўнг АПЛ чемпиони бўлди (видео)
Спорт
−
09:02 2171 1 дақиқа
Кеча, 19 май куни “Манчестер Сити” “Борнмут” билан дуранг ўйнади. Натижада Лондоннинг “Арсенал” жамоаси 22 йиллик танафусдан сўнг 2025-2026 йилги мавсум Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлди.
Премьер-лиганинг 37-турида “Арсенал” ўз майдонида “Бёрнли”ни мағлуб этди. Лондонликларнинг асосий таъқибчиси “Манчестер Сити” эса сафарда “Борнмут” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Натижада “Арсенал” 82 очко билан Англия чемпионига айланди. “Манчестер Сити” эса 37 турдан кейин 78 очко билан иккинчи ўринда қоладиган бўлди. Пеп Гвардиола бошқараётган жамоа математик жиҳатдан ҳам чемпионлик имкониятини йўқотди.
Бу соврин “канонирлар” учун тарихдаги 14-чемпионлик бўлди. “Арсенал” бунгача 1930–1931, 1932–1933, 1933–1934, 1934–1935, 1937–1938, 1947–1948, 1952–1953, 1970–1971, 1988–1989, 1990–1991, 1997–1998, 2001–2002 ва 2003–2004 йилги мавсумларда ҳам Англия чемпиони бўлган эди.
Live
Барчаси