“Арсенал” 122 млн евролик трансферни амалга оширди

Спорт

image

Англиянинг “Арсенал” клуби “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс трансферини эълон қилди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли англиялик ярим ҳимоячи “канонирлар”га 122 миллион еврога тушган. Деклан Райс ва “Арсенал” келишуви расман имзолангач, у “Арсенал” тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Шунингдек, у англиялик энг қиммат футболчи номини ҳам олади.

Таъкидланишича, футболчи тез орада инглиз клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Деклан Райс 2022/2023 йилги мавсум давомида Англия Премьер-лигаси доирасидаги 37 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган ҳамда “Вест Хэм” сафида Конференциялар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Деклан Райс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг