Арсен Венгер “Арсенал”га қайтадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди

Спорт

image

Англиянинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Лондонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Ҳозирда 71 ёшдаман. Мен бу клубга ҳаётимни бағишладим. “Арсенал” ҳозир яхши ҳолатда. Уларда бир нечта қийин ўйинлар бўлди, лекин бу жамоанинг салоҳияти бор. Умид қиламанки, улар вазиятни тўғирлайди. Ҳозирча клубнинг оддий мухлисиман”, дейди франциялик мутахассис.

Арсен Венгер 1996-2018 йиллар давомида “тўпчилар”ни бошқарган ва 3 марта АПЛ, 7 мартадан Англия кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, 2006 йилда UEFA Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Маълумот учун, “Арсенал” Англия Премьер лигасида дастлабки учта мағлубиятдан сўнг, тўплар нисбатига  кўра (0-9) охирги ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал Арсен Венгер UEFA Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг