Арманистон яна Озарбайжон позицияларини ўққа тутди

Олам

image

Бугун, 9 июлга ўтар кечаси Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армиясининг Калбажар вилояти ва Нахчиван мухтор республикасидаги позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Айтилишича, Арманистон ҳудудидан Калбажар вилоятининг Бозикархон ва Демирчидам аҳоли пунктлари, шунингдек, Нахчиваннинг Ордубод вилояти йўналишида турли калибрли ўқ узилган.

Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудларида ҳаракат қилаётган ноқонуний арман қуролли гуруҳлари аъзолари фаоллашган. 8 июлга ўтар кечаси Озарбайжон армиясининг Шуша шаҳри ва Калбажар вилояти йўналишидаги позициялари ўққа тутилган.

Озарбайжон армияси бу ҳудудларнинг барчасида тегишли жавоб чораларини кўрган.

Шунингдек, Арманистон Қуролли кучларига қарашли квадрокоптерлар (тўртта айланадиган двигатель томонидан бошқариладиган дрон тури) томонидан Нахчиван мухтор республикаси ва Лочин вилояти ҳудудида жойлашган Озарбайжон армиясининг позициялари ҳамда ноқонуний арман қуролли гуруҳларига тегишли квадрокоптер орқали Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг Хўжаванд вилояти Тагаверд қишлоғи йўналишидаги позициялари устидан разведка парвозларини амалга оширишга уринишлар содир этилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида квадрокоптерлар фаолияти тўхтатилган.

Шу билан бирга, ноқонуний арман қуролли гуруҳлари томонидан турли йўналишларда таъминот йўлларини кенгайтириш, хандаклар қазиш, муҳандислик техника воситаларини жалб қилган ҳолда бошпана тайёрлаш, шунингдек, жанговар позицияларга кузатув камераларини ўрнатишга уринишларига чек қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг