Арманистон ва Озарбайжон орасидаги тинчлик ҳали ҳам имконсиз – Пашинян
Олам
−
23 Февраль
3141Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ва Баку ўртасида тинчлик ўрнатиш ҳали ҳам имконсиз, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у кеча, 22 февраль куни “France 24” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
"Агар Озарбайжон Арманистонни "Ғарбий Озарбайжон" деб ҳисобласа ва бунга яқинда содир бўлган воқеаларни қўшсак, бунинг иложи йўқлиги аён бўлади. Ҳозирда бу тинчликни тасаввур қилиб бўлмайди", дейди Пашинян.
Пашиняннинг иддаосича, агар Бакунинг баёнотлари инобатга олинса, Арманистонга янги ҳужум эҳтимолини тахмин қилиш мумкин.
Қайд этиш жоизки, 12 февраль куни Озарбайжон Давлат чегара хизмати Арманистон ҳудудидан ўққа тутилиши оқибатида озарбайжонлик чегарачи яраланганини маълум қилди. 13 февраль куни эрталаб Давлат чегара хизмати бунга жавобан “жавоб операцияси” ўтказди, натижада Арманистоннинг жанговар пости йўқ қилинди. Ереванда тўрт арман аскари ҳалок бўлди.
16 февраль куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳудудидан Озарбайжон армиясининг позициялари ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Ереван эса Бакунинг баёнотини дезинформация деб атади.
“Биз Озарбайжоннинг яқиндаги ҳужуми бўйича тергов ўтказишни талаб қилдик, аммо шунга қарамай, Озарбайжон вазиятдан ўз риторикасини кучайтириш учун фойдаланмоқда. Буларнинг барчаси Озарбайжон Арманистонга қарши янги ҳужум тайёрлаяпти, деган фикрни уйғотади”, дейди Пашинян.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пашинян Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги иштирокини тўхтатганини маълум қилганди.
LiveБарчаси