Арманистон ўққа тутилганини даъво қилди. Озарбайжон эса бошқа гап айтяпти

Олам

image

Арманистон Озарбайжоннинг ўт очиши оқибатида икки арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини даъво қилди. Озарбайжон эса аксинчалигини айтиб, 2 нафар аскари жароҳат олганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳар иккала мамлакат Мудофаа вазирликлари хабар берган.

“Озарбайжон Қуролли кучлари томонидан Арманистоннинг Сотк секторидаги позицияларини ўққа тутиши оқибатида икки нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, бир нафари яраланди”, дейилади Арманистон Мудофаа вазирлиги хабарида.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бугун, 1 сентябрь куни эрталаб Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армиясининг Келбажар вилоятидаги позицияларига зарба берган.

“Икки нафар озарбайжонлик ҳарбий жароҳат олди. Ҳозирда бизнинг бўлинмаларимиз бу йўналишда қатъий жавоб чораларини кўрмоқда”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг қайд этишича, ушбу йўналишда Озарбайжон позицияларини ўққа тутиш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистон Озарбайжонга икки давлат ўртасида тинчлик шартномасини имзолаш бўйича янги таклиф юборганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон ҳарбий хизматчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг