Арманистон Озарбайжонни ўт очишда айблади
Олам
−
04 Декабрь 2023
3684Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистон билан чегарада ўт очди, оқибатда Арманистон армиясининг бир аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Арманистон ҳарбий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
“4 декабрь куни тахминан 14:35 Озарбайжон Қуролли кучлари Бардзрун туманида (Вайоц Дзор райони) жойлашган арман позициялари йўналишида ўт очди, оқибатда аскар ҳарбий бўлим ходими Герасим Аветикович Аракелян ўқдан жароҳат олган. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томонининг икки давлат чегарасида Арманистон қуролли кучлари ҳарбий хизматчисининг ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини рад этди.
“Арманистон Мудофаа вазирлиги томонидан мамлакат армияси ҳарбий хизматчиси Озарбайжон Қуролли кучлари позицияларидан очилгани айтилаётган отишма оқибатида ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.