Арманистон Озарбайжон ўқидан бир аскар яраланганини иддао қилди

Олам

image

Озарбайжон қуролли кучлари арман қўшинларининг жанговар позицияларини ўққа тутди, бир ҳарбий хизматчи яраланди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“29 ноябрь куни соат 17:50 атрофида Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий қисмида жойлашган жанговар позицияда душман томонидан ўқ узилиши натижасида ҳарбий хизматчи А.З. ўқдан яраланган”, дейилади мамлакат Мудофаа вазирлиги хабарида. 

Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчининг соғлиғи қониқарли деб баҳоланаётгани ва ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлади. 

Ушбу баёнотга нисбатан расмий Баку зудлик билан жавоб қайтарди. Қайд этилишича, Ереваннинг иддаолари ҳақиқатга тўғри келмайди. 

“Биз Арманистон Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотни қатъиян рад этамиз”, дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг