Арманистон Озарбайжон позициясини ўққа тутди

Олам

image

Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Озарбайжон армиясининг Нахчивон йўналишидаги позицияларини ўққа тутди. Арманистон томони эса буни рад этди. Бу ҳақда мамлакатлар Мудофаа вазирликлари баёнот берди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигига кўра, ўққа тутиш катта калибрли пулемётлардан амалга оширилган. Арманистон ҳарбийлари Горис туманидаги Аравус аҳоли пунктидан туриб ўқ узган. Ўз навбатида, Озарбайжон ҳарбийлари Жульф туманидаги Лякятаг қишлоғи яқинида жойлашган бўлган.

“Озарбайжон армияси бўлинмалари кўрсатилган йўналишда жавоб чораларини кўрди”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ўз ўрнида, Арманистон томони ушбу хабарни рад этди ва унинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг 26 сентябрь куни соат 16:10 да (маҳаллий вақт билан) Арманистон Республикаси Қуролли Кучлари бўлинмалари жанубий-ғарбий чегарада жойлашган Озарбайжон позицияларига ўқ отгани ҳақида хабари ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Арманистон томони баёнотида.

Қайд этиш жоиз, бугун, 26 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Арарат Мирзоян АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен воситачилигида музокара ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Арманистон Қуролли кучлари томонидан Озарбайжон армиясининг позициялари ўққа тутилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made