Арманистон Тайвань бўйича позициясини эълон қилди

Олам

image
Тайвань энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади north_east

Тайвань энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

Арманистон “Ягона Хитой” тамойилига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва “Тайвань мустақиллиги”нинг ҳар қандай шаклига қарши чиқди. Бу ҳақда бугун, 31 август куни Арманистон ҳукумати сайтида эълон қилинган “Арманистон ва Хитой ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида”ги қўшма баёнотда сўз боради.

“Арманистон томони дунёда ягона Хитой борлигини тан олиб, “Ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз позициясини яна бир бор тасдиқлайди. Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисмидир ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бутун Хитой вакили бўлган ягона қонуний ҳукуматдир. Арманистон томони Тайвань миллий мустақиллигини қўллаб-қувватлашнинг ҳар қандай шаклига қатъий қаршилик қилади”, дейилади ҳужжатда.

Баёнотда қайд этилишича, Ереван ва Пекин тинч-тотув яшаш тамойиллари: суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш, босқинчиликка йўл қўймаслик, ички ишларга аралашмаслик, тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига амал қилади.

“Томонлар бир-бирининг ишончли ҳамкорлари сифатида ҳаракат қилади, бошқа томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёти манфаатларига зиён етказувчи ҳаракатлардан, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқлар дўстлигига путур етказувчи ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тутади”, дейилади баёнотда.

Ўз навбатида, Хитой “Арманистон Республикасининг сиёсий мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлигини қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди ва арман томони таклиф қилган тинчлик дастурини қўллаб-қувватлайди”.

“Томонлар қарама-қаршиликни келтириб чиқарадиган геосиёсий интригалар ҳеч қандай мақсадга хизмат қила олмаслигига ва минтақани беқарорлаштирадиган ва янги кескинликни келтириб чиқарадиган қадамларга биргаликда қаршилик кўрсатишига амин”, дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Арманистон ва Хитой саноат, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро инвестицияларни янада оширишга тайёр эканини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Арманистон Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг