Арктикада қарийб икки асрлик кемалар топилди (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

Арктика зонасида икки аср олдин чўкиб кетган кемалар топилди. Бу ҳақда Канаданинг табиий ва маданий меросини ҳимоя қилиш ва миллий даражада тақдим этиш билан шуғулланувчи агентлиги (Parks Canada)нинг ҳисоботида маълум қилинди.


Қайд этилишича, 2023 йилда 5-19 сентябрь кунлари 12 кунлик экспедиция давомида денгиз тубидан 1845 йилда Шимоли-ғарбий довонни топиш учун Англияни тарк этган ва шу бўйи йўқолган HMS Erebus ва HMS Terror кемаси қолдиқлари топилган. Орадан қарийб 5 ой ўтиб экспедиция натижалари очиқланди.

Маълумот учун, 1845 йил май ойида сер Жон Франклин бошчилигидаги экспедиция Terror ва Erebus кемаларида Англиядан Шимоли-ғарбий довоннинг Атлантикадан Тинч океанига олиб борадиган ўша пайтда номаълум қисмини топиш учун жўнаб кетган. Арктика зонасида чўкиб кетган 180 ёшли кемалар бортида 129 киши бўлган. Кўп йиллар давомида қидирувлар муваффақиятсиз бўлиб, кемалар бортидаги одамларнинг тақдири номаълум қолаётган эди.

Parks Canada сувости археологияси гуруҳи HMS Erebus кемаси ҳалокат ҳудудида вайроналар майдони бўйлаб 68 та шўнғиш ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ австриялик символист рассом Густав Климтнинг “Ёш хоним Лизернинг портрети” асари охирги марта Венада омма олдида намойиш этилганидан 99 йил ўтиб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

кема Канада Арктика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг