“Арқадағ” Ўзбекистонга келди
Жамият
−
28 Ноябрь 2019 7026 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Туркманистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Президентлар бугун икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.
Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг бориши, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель