Арқадағ Пайғамбар ёшига кираётгани сабаб Путиннинг таклифини рад этди
Жамият
−
19 Июнь 2020
22603Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида Бердимуҳамедов жорий йилнинг 24 июнь куни Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этолмаслигини маълум қилди.
Арқадағ 29 июнь куни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ёши ҳисобланмиш 63 ёшга тўлиши муносабати билан Путиннинг таклифини рад қилган. Туркманларда бу муҳим воқеа анъанага кўра, яқинлар даврасида нишонланади. Аммо карантин чоралари сабаб хориждан келган ҳамма 14 кун изоляцияга олинаётгани сабабли Россияга ташриф буюришнинг иложи йўқ.
Бердимуҳамедов Москвадаги парадда Ҳукумат делегацияси иштирок этишини маълум қиган. Делегацияга Мудофаа вазири Бегенчем Гундогдиев бошчилик қилади.
Туркманистон Президенти Путинни Германия устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги билан табриклади ва Москвадаги парадда шахсан иштирок этолмаётганидан афсусда эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Ғалаба парадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.