“Арқадағ” Озодбек Назарбековни юксак унвон билан мукофотлади
Маданият-санъат
−
29 Июнь 2020
26811Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековни Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлади. Туркманистон раҳбари шу ҳақдаги фармонга имзо чеккани давлат телевидениеси орқали хабар қилинди.
Фармонда қайд этилишича, Озодбек Назарбеков икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик, қардошлик, яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, қўшиқ ва мусиқа санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун Туркманистоннинг ушбу юксак унвони билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.
2017 йилда у Ўзбекистон Республикаси Маданияти вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2020 йилнинг 23 январигача ушбу лавозимда меҳнат қилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири курсисини эгаллади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь