“Арқадағ” Ички ишлар вазирини ишдан ҳайдади
Олам
−
02 Июль 2021
12840Кеча, 1 июль куни Туркманистон ҳукумати ва Давлат хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган қўшма мажлисида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ички ишлар вазири генерал-майор Мамметхан Чакиевни лавозимидан озод қилди. У бошқа ишга ўтгани айтилмоқда.
Овездурди Хўжаниёзов янги Ички ишлар вазири этиб тайинланди, дея хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Илгари Хўжаниёзов Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Бердимуҳаммедовнинг фармони билан унга полиция полковниги унвони берилди.
Мамметхон Чакиев 2019 йил октябрь ойида Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб, Искендер Муликов ўрнини эгаллади.
2020 йил сентябрь ойида давлат раҳбари Чакиевга хизмат вазифаларини нотўғри бажарганлиги, ишдаги камчиликлар учун, қисқа вақт ичида камчиликларни тузатиш тўғрисида сўнгги бор огоҳлантириб, қаттиқ танбеҳ берганди.
LiveБарчаси