“Арқадағ” ҳам Остонага етиб борди

Олам

image

Бугун, 3 ноябрь куни Туркманистоннинг собиқ президенти, туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Остонага етиб борди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Гурбангули Бердимуҳамедовни аэропортда Қозоғистон Бош вазири Алихон Смоилов кутиб олган. 

Маълумот учун, Бердимуҳамедов бугун, 3 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей Х саммитида кузатувчи давлат вакили сифатида иштирок этади. Саммитда ТДТга раислик Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтади. Етакчилар Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади, долзарб глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади.

Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентлари – Илҳом Алиев, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ТДТ кузатувчилари давлат/ҳукумат раҳбарлари ҳамда ТДТ Бош котиби иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу вақтга келиб Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Остонага етиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Остона Туркманистон ТДТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг