Арипов ва Мишустин Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлигини муҳокама қилди

Жамият

image
Бу ёрдам умумий тарихимизни тўлдиради – Россия Ўзбекистон кўмагига баҳо берди north_east

Бу ёрдам умумий тарихимизни тўлдиради – Россия Ўзбекистон кўмагига баҳо берди

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга коронавирусга қарши кураш учун юборилган ниқоб ва бошқа тиббий воситалар учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда РФ Ҳукумат портали берган маълумотда маълум қилинди.

Бош вазирлар кеча, 20 апрель куни телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқотда инсонпарварлик ёрдам икки томонлама алоқаларнинг ҳамкорлик характерини яна бир очиб бергани таъкидланган.

Абдулла Арипов Россия томони Ўзбекистонга коронавирусни аниқовчи тестларни тезкорлик юборгани ва русь эпидемиологлари беморларни даволашда ўзбекистонлик ҳамкасбларига маслаҳатлар бериб тургани учун миннатдорлик билдирган.

Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги долзарб масалалар ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашувчи ҳақида ҳам фикр алмашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Абдулла Арипов Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг