Арипов Россиянинг халқаро қўшиқ танлови ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади
Жамият
−
18 Декабрь 2023
8140Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида мисли кўрилмаган даражада талабалар алмашинувини нишонламоқда. Бу ҳақда Москвада бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида маълум қилди.
“Биз Ҳамдўстлик доирасида мисли кўрилмаган талабалар алмашинувидан мамнунмиз. Масалан, Россия олий ўқув юртларининг 14 та филиалида таҳсил олиш билан бирга 60 мингдан ортиқ фуқароларимиз Россия Федерацияси шаҳарларида олий маълумотли бўлади, шундан 10 фоизга яқини Россия ҳукумати грантларига эга чиққан”, дейди Арипов.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон талаба ва академик алмашинув соҳаларида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришни муҳим деб билишини таъкидлади.
Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳам Россиянинг “Интервидение” халқаро танловини ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлайди.
“Биз россиялик ҳамкорларнинг “Интервидение” халқаро қўшиқ танловини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Маданий-гуманитар соҳада қўшма дастур ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашишда давом этмоқчимиз”, дейди Арипов
Шунингдек, Арипов Самарқандни Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлагани учун ҳамкорларга миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси