Арипов Қирғизистонга борди (фото)
Жамият
−
25 Октябрь 2023 9229 1 дақиқа
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
![]()
Маълум қилинишича, “Манас” халқаро аэропортида Абдулла Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олган.
![]()
Арипов жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари мамлакат пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ ва Евросиё иқтисодий иттифоқ ҳукумати раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.
![]()
Мазкур йиғилиш доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
![]()
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь